Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кинологларнинг Бишкекдаги минтақавий семинари самарали ўтди

2018-03-23 | Жамият

Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказининг масъул ходимлари Марказий Осиё давлатлари чегараларини бошқаришга кўмаклашувчи дастур (БОМКА) доирасида Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида жорий йилнинг 13-15 март кунлари ўтказилган Марказий Осиё давлатларида кинология хизматини ташкил этиш ва бошқариш юзасидан тажриба алмашиш бўйича минтақавий семинарда иштирок этдилар.

Шунингдек, семинарда Қирғизистон Республикаси чегара ва божхона бўлинмалари кинология хизмати, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш агентлиги вакиллари ҳамда Латвиянинг Давлат даромадлари хизмати божхона бошқармаси кинология хизмати катта эксперти иштирок этди.

Мазкур семинарнинг асосий мақсади Марказий Осиё давлатлари кинология хизматларининг иш фаолиятини юқори суратларда ошириш ва янада ривожлантириш.

Семинар давомида ўқув курси дастурига мувофиқ турли тадбирлар ташкил этилди ва қуйидаги асосий йўналишлар бўйича тематик мунозаралар ўтказилди:

- Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза килиш идораларининг кинология хизматини ташкил этиш ва иш юритиш тизимини такомиллаштириш;

- бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва бўлимлар билан хамкорлик қилиш;

- кинологларнинг малакасини ошириш ва ўқитиш бўйича ўқув дастурлари ва машғулотлар олиб бориш услублари;

- кинологларнинг малакасини ошириш ва ўқитиш бўйича ўқув дастурлари ва машғулотлар олиб бориш услубларини такомиллаштириш;

- хизмат итларини умумий ва махсус машқ курси бўйича ўргатишда янги илғор усулларни тадбиқ этишнинг асосий жихатлари;

- хизмат итларини ўргатишнинг янги илғор усулларини тадбиқ этиш;

- юқори сифатли ва ишчан хизмат итларини ўргатиш тизими;

- минтақавий ҳамкорлик истиқболи ва кинология хизмати тизимини бошқаришни такомилаштириш;

Очилиш маросимида Қирғизистон Республикаси божхона хизмати ходимлари кинология хизмати фаолияти тақдимоти ва кириш сўзи билан чиқишди.

Шу билан бирга, Тожикистон Республикаси ва Латвия божхона хизмати кинология тузулмалари вакилларининг тақдимоти намойиш этилди ва чиқишлари эшитилди.

МКМ вакиллари томонидан маъруза қилиниб шунингдек, марказ фаолияти, кинологларни малакасини ошириш ва уларни ўқитиш, дарс машғулотларни олиб боришнинг услублари ҳамда хизмат итларини ўргатишнинг асосий йўналишлари бўйича тақдимот намойиш этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси божхона оргналари кинология хизматида хизмат итларини қўллаш ва тайёрлаш амалиёти бўйича видеоролик намойиш этилди.

Минтақавий ҳамкорлик истиқболи ва кинология хизмати тизимини такомилаштириш бўйича кинологларни малакасини ошириш ва ўқитиш услубини янгилаш ҳамда ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, семинар иштирокчиларига Қирғизистон Республикаси кинология марказида хизмат итлари ёрдамида гиёҳванд моддаларни қидириш ва одам хидини топиш бўйича хизмат итларини тест синовларидан ўтказиш бўйича амалий машғулотлар ва чиқишлар намойиш этилди.

Семинар якунида кинология хизмати фаолиятининг долзарб масалалари бўйича фикр алмашилди ва иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться