Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Россия – Ўзбекистон ўртасидаги яна бир истиқболли келишув
2018-03-23 | Жамият
2018 йил 20 мартда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Хаитов Россия Федерацияси, Санкт-Петербург шаҳри “Центр трудовых ресурсов” автоном маркази директори А.Чистяковни қабул қилди.
Қабулда, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Самарқанд вилоят филиали директори А.Хафизов ва Самарқанд шаҳридаги Россия Федерациясига меҳнат мигрантларни кетишдан олдин тайёрлаш ва жўнатиш маркази директори Р.Гусеевлар иштирок этишди.
Учрашувда, Самарқанд шаҳридаги Россия Федерациясига меҳнат мигрантларни кетишдан олдин тайёрлаш ва жўнатиш маркази фаолияти ва Марказ учун ажратилиши назарда тутилган Самарқанд шаҳар, Х.А.Вали кўчаси, 21-А-уй манзилида жойлашган (собиқ Стоматология институти) биносининг жорий таъмирланиши муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Хаитов ташаббуси билан Россия Федерациясига вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш истагини билдирган фуқаролар учун 2 ойлик бепул рус тилини ўқитиш курсларини ташкил этиш келишилди ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Самарқанд вилоят филиалига Самарқанд шаҳар Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ва Енгил саноат касб-ҳунар коллежида малакасини ошириш ва қайта ўқитиш курсларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги