Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлом овқатланишга янгича ёндашув оммалашмоқда

2018-03-23 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеев томонидан 2017 йилнинг 19 декабрида ўтказилган видеоселектор йиғилишида боғчаларда болаларни соғлом овқатлантириш ва уларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланган эди.

Ана шу вазифаларни амалга ошириш мақсадида, жорий йилнинг 1 фералидан Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиркорлик субъектлари томонидан тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича туман мактабгача таълим бўлимлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга эксперимент тариқасида рухсат берилди.

Хусусан, шу кунгача пойтахтимизнинг Сирғали, Олмазор ва Чилонзор туманларидаги айрим МТМда кетринг усулида овқатлантириш йўлга қўйилганлиги борасида хабар берилган эди. Бугун бу эстафетани Яккасарой туманидаги № 250, 323, 335 ва 358 мактабгача таълим муассалари қабул қилишди.

Мазкур боғчаларда соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш мақсадида тумандаги №323 боғчада эксперемент ташкил этилиб, унга пойтахтимиздаги “Соғлом бола савдо”, “KMM SOFT BIZNES”, “MARVARID SOFT SAVDO”, “MAX ELITE GROUP” ҳамда “UNIQUE ASE” маъсулияти чекланган жамиятлар вакиллари таклиф этилдилар. Ушбу бешта корхоналар томонидан менюда белгиланган 1 ва 2 таомлар тайёрланиб, мутахассислардан ташкил топган ҳайъат азолари ва ота-оналарга тақдим этилди.

Мутахассислар, ота-оналар ва ҳайъат аъзоларининг фикр ва мулоҳазалари якуни билан ушбу эксперементда 1 ўринни “UNIQUE ASE” иккинчи ўринни эса “MARVARID SOFT SAVDO” МЧЖлар тамонидан тайёрланган таомлар эгаллади. Яккасарой туман мактабгача таълим бўлими улар билан шу ернинг ўзида шартнома имзолаб, бешта боғча ошхонаси эксперемент ғолиблари ихтиёрига фойдаланиш учун топширилди.

Маълумот ўринда айтиш лозимки, бугун пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги “Пахтаой” номидаги 244-МТМ да ҳам худди шундай эксперемент ўтказилиб, унда иштирок этган 6та корхона ичидан “KIDS LANCH” ва “MARVARID” маъсулияти чекланган жамият вакиллари ғолиб деб топилдилар. Учтепа туман мактабгача таълим бўлими ғолиб МЧЖлар билан ўзаро шартномалар имзолаб, унга кўра жорий йилнинг 1 апрелидан Учтепа туманидаги №450 ва 680 боғча ошхоналари тадбиркорлар ихтиёрига топширилади.

Гувоҳи бўлганингиздек, Мактабгача таълим тизимида тарбияланувчиларни овқатлантиришни ташкил этишда шаффофлик таъминланиб, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини ўз вақтида етакзиб бериш ва нарх сиёсатига риоя қилган ҳолда харид тизими ҳам йўлга қўйилмоқда.

Асосий мақсад эса — болалар учун сифатли ва соғлом овқатланишни таъминлаш, боғча ходимларини биринчи навбатда болалар тарбияси ва таълими билан шуғулланишлари учун уларни тармоқ вазифаларига тегишли бўлмаган вазифалардан озод этишдан иборатдир. Бундай эскперементлар натижаси эса МТМ ошхоналаридаги муаммоларнинг ўз-ўзидан олдини олинишини таъминлайди.

Мақола билан танишган ҳар бир юртдошимизда бу тажриба қачон оммалаштирилади деган савол туғилиши табиий. Жавоб тариқасида айтишимиз лозимки, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан экперемент натижалари таҳлил қилиниб, Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади.

Демак, яқин келажакда бу тажрибалар бутун республика бўйича ташкил этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться