Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири “Silverleafe Capital Parthers”​ компанияси делегациясини қабул қилди

2018-03-23 | Технологиялар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев бугун мамлакатимизга иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги инвестицион имкониятлар билан танишиш мақсадида ташриф буюрган “Silverleafe Capital Parthers”​ компаниясининг делегацияси билан учрашди. Делегацияга компания президенти Ден Петтерсон бошчилик қилмоқда.

Музокаранинг асосий мавзуси блокчейн технологиясини ривожлантириш масаласи бўлди. Ушбу технологиялар ахборот-коммуникация технологиялари тараққиётидаги янги ва истиқболи порлоқ йўналиш бўлиб, тарафлар мазкур технологиялар ривожланишининг охирги тенденциялари юзасидан фикрлашишди.

Таъкидлаш жоизки, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу технологияни фаол қўллаб келмоқда. 2018 йил 1 июндан бошлаб Блокчейн ва бўлинган реестр технологиялари бўйича компетенция маркази ташкил этилади. Марказнинг асосий вазифалари кадрлар, яъни ишлаб чиқувчи мутахассислар, лойиҳа менежерлари, давлат хизмати амалдорлари, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ҳисобланади.

Шунингдек, меҳмонлар яқинда ташкил этилган “Mirzo Ulugbek Innovation Center”​ информацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни қўлаб-қувватлаш инновацион маркази фаолияти билан ҳам таништирилди.

Инвестицияларни бошқаришга ихтисослашган “Silverleafe Capital Parthers”​ компанияси 2004 йили Теннесси штатининг Мемфис шаҳрида ташкил этилган. Ден Паттерсон “Merrill Lynch​”​ хусусий мижозлар гуруҳида ўн йилдан кўпроқ ишлаганидан сўнг “Silverleafe Capital Parthers”​ компаниясига асос солган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться