Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Савдо-саноат Палатаси илк марта электрон гувоҳнома бериш тизимини жорий этди

2018-03-17 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси томонидан Палата аъзоларига электрон гувоҳнома бериш тизими жорий этилди. 

2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси томонидан Палата аъзоларига электрон гувоҳнома бериш тизими жорий этилди. 

Ушбу электрон гувоҳномада Палата аъзосининг юридик номи, ташкилий-хуқуқий шакли, шунингдек, Палата аъзосининг солиқ тўловчининг индетификацион рақами (СТИР), гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва бошқа маълумотлар кўрстатилган. Бундай тизимни жорий этишдан мақсад Палата аъзоларига янада қулайлик яратиш ва электрон шаклда гувоҳномаларни юбориш орқали уларнинг вақтини тежашдан иборат. Шу билан бирга, гувоҳномани қалбакилаштиришга йўл қўймаслик мақсадида гувоҳномани текширишнинг 3 хил кўриниши акс эттирилган: 

QR-код; 

Палатанинг расмий веб-сайтига ҳавола; 

Палатанинг кол-центр рақами (телефон орқали аъзоликни аниқлаш мақсадида) 

Ушбу электрон тизимнинг афзаллиги қуйидагилардан иборат: 

Палата аъзолариниг вақтини тежаш, чекка ҳудудларда жойлашган корхона ва компания вакилига (тадбиркорлик субъектларига) гувоҳномани топшириш билан боғлиқ харажатларни қисқартириш; 

Гувоҳномани олиш муддатини қисқартириш; 

Палата аъзоларининг юридик номи, ташкилий ҳуқуқий шакли, Палатага аъзолик муддати, гувоҳнома сонини ва бошқа маълумотларни Палатанинг электрон базасидан текшириш имкониятини яратиш. 

Шу ўринда қайд этиш лозим, гувоҳноманинг янги электрон кўриниши биринчи навбатда Палата аъзолигига эндигина кўшилган тадбиркорларга ва аъзолик гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган Палата аъзоларига берилади, сўнгра босқичма-босқич барча Палата аъзолари гувоҳномалари электрон шаклга ўзгартирилади. 

Манба: ЎзА

Поделиться