Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Daryo.uz” интернет нашри саволига ТИВ жавоби

2018-03-17 | Сиёсат

Савол: Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилганидек, 26-март куни Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё + Афғонистон» шаклда вазирларнинг биринчи учрашуви бўлиб ўтади. Таклиф этилган мамлакатлар вакилларининг учрашувда иштироки даражаси ва тадбир кун тартиби тўғрисида аниқлик кириш мумкинми?

Жавоб: 2018-йил 26-март куни Тошкент шаҳридаги учрашувда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, мазкур шаклни қўллаб-қувватлаган БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази (МОПДММ) ва БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси (UNAMA) раҳбарлари иштирок этишлари кутилмоқда.

Вазирлар минтақада хавфсизликни таъминлаш, кўп томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар алоқалар, минтақавий интеграция жараёни, трансмиллий транспорт коридорларини яратиш исиқболларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Учрашув якунига кўра эришилган келишувлар, жумладан турли даражалардаги давлатлараро алоқалар ва кейинги учрашувнинг ўтказиш санаси тўғрисидаги маълумотни ўз ичига оладиган Қўшма баённома қабул қилиниши режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться