Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали суҳбатга доир

2018-03-17 | Сиёсат

2018 йилнинг 17 март куни мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар амалиёти доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбат қилди.

26-27-март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияга доир масалалар суҳбатнинг асосий мавзуси бўлди.

Вазирлар томонидан Тошкент форумига тайёргарлик жараёни, мазмуний қисми, унинг якуний ҳужжати лойиҳаси ва Афғонистон муаммосини сиёсий ҳал қилиш чораларини топиш масаласи бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистон марказий ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар бошлаш лозимлиги бўйича умумий фикр изҳор этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться