Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент топшириғи Навоийда бажарилдими?

2018-03-17 | Жамият

Шавкат Мирзиёев жорий йил 2 март куни Навоий вилоятига ташрифи чоғида шароити ўта оғир ҳудудларни обод, файзли масканга айлантириш, ҳар бир оиланинг турмуш фаровонлигини ошириш хусусида кўрсатма берган эди. 

Шундан сўнг “Обод қишлоқ” дастури доирасида 10 ҳудуд белгиланиб, бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан лойиҳалар ишлаб чиқилди.
 
Томди туманидаги Ўтемурат овули вилоят марказидан 390 километр олисда жойлашган. Ушбу аҳоли пунктида 217 оила, 1 минг 660 нафар киши истиқомат қилади. Бугунги кунда мазкур ҳудуддаги 154 уй, мактабгача таълим муассасаси ҳамда мактабда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Режага кўра, 3 километр йўлга асфальт ётқизилиб, савдо маркази ҳамда маиший хизмат нуқтаси барпо этилади. Бундан ташқари, айни кунларда сув захираларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Якуний хулоса асосида янги қудуқларни қазиш ва ишга тушириш таклифлари ишлаб чиқилади. Аҳоли хонадонларида товуқчилик, куркачилик, эчки ва туячиликни йўлга қўйиш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратиш кўзда тутилган.
 
Нурота туманидаги “Чуя” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда. 3 минг 740 нафар аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллада “Обод қишлоқ” дастури ижроси ҳудудни шаҳар кўринишига олиб келмоқда. Сабаби, эни аввал 6,5 метр бўлган асосий йўл эндиликда қайта қурилиб, 10 метрга етказилади ҳамда йўл бўйлаб лотоклар, бетон симёғочларга тунги чироқлар ўрнатилади. Аҳоли пунктидаги 431 хонадон таъмирланиши белгиланган. Яқин ойларда бу ерда 150 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси ҳам барпо этилади.
 
Қизилтепанинг Маликобод қишлоғида ҳам иш қизғин. Қишлоқдаги мавжуд 481 хонадоннинг барчаси тўлиқ ва жорий таъмирланаётир.
 
– Бу ерда 75 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси ҳамда 10 та 2 сотихли, 3 хонали арзонлаштирилган уй-жой қуриш режалаштирилди, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари Ҳасан Алиев. – 2 та трансформатор ўрнатилиб, 3,5 километр электр тармоғи ва шунча табиий газ, 5,2 километр ичимлик суви қувурлари тортилади, 8,5 километр ички йўллар тўлиқ таъмирдан чиқарилади.
 
Хатирчи туманидаги Хўжақўрғон, Учқудуқ туманидаги Қулқудуқ қишлоқларида ҳам худди шундай ободонлаштириш тадбирлари амалга оширилаётир. Жараёнга секторлар раҳбарлари, вилоятнинг йирик саноат корхоналари, идора ва ташкилотлар жалб қилинган.
 
“Обод қишлоқ” дастурининг навбатдаги босқичи Кармана туманидаги Тошработ, Конимех туманидаги Гулистон, Навбаҳор туманидаги Қушқочди қишлоқлари, Зарафшондаги Даугизтау ҳамда Навоий шаҳридаги Тинчлик қўрғонларида давом этади.
 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА мухбири

Манба: ЎзА

Поделиться