Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркор манфаати – эл манфаати

2018-03-17 | Жамият

Бугун мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга кенг имконият ва имтиёзлар яратиб берилмоқда. Натижада янгидан ташкил этилаётган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кичик бизнес субъектлари сони тобора кўпайиб бормоқда. Бу яхши, албатта. Яратиб берилаётган имтиёзлардан унумли фойдаланиб, қонун талаблари даражасида ишлаётган тадбиркорлар даромадга эга бўлиб, ўз фаолиятларини кенгайтирмоқдалар. Қолаверса, олаётган даромадларини эзгу ишларга сарфламоқалар.

Аммо, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, қонун талабларини четлаб ўтаётган “устамон” тадбиркорлар ҳам учраб турибди.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг нақд пул маблағларини банкдан ташқари айланмасини қисқартиришга доир қарор ва фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, назорат профилактика ишлари олиб борилмоқда. Хусусан 2017 йилда жойлардаги нақд пул билан ишловчи савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул тушумини кўпайтириш юзасидан 80489 маротаба мониторинг ўтказилди.

Олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида мазкур даврда вилоят бўйича 453 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига 325 та тўлов терминаллари ҳамда 418 та НКМлар ўрнатилди.

Шунингдек, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланган бу йилда солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан олиб борилган кенг кўламли профилактик суҳбатлар, учрашувлар давомида якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2018 йил солиқ сиёсатида бирмунча енгиллик ҳамда имтиёзлар белгиланганги тўғрисида маълумотлар бериб ўтилмоқда. Натижада фаолиятини вақтинча тўхтатиб турган 67 нафар фуқаро қайтадан якка тартибда тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, чакана савдо фаолияти тури билан банд бўлмоқда.

Гулистон шаҳар деҳқон бозорида И.Умеров ва Г.Шерназарова, Янгиер шаҳар деҳқон бозорида Т.Қурбонов, Ф.Ходжиёрова, Сирдарё шаҳри деҳқон бозорида  Ш.Шарипов, Т.Жонгиров якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, чакана савдо фаолиятини  амалга оширмоқдалар.

– Фаолиятимни қонуний юритаётганимдан мамнунман, – дейди якка тартибдаги тадбиркор Т.Жонгиров биз билан суҳбатда. – Сабаби эндиликда банкда ўз ҳисобрақамим бор. Пластик карточкада тўлов қабул қилиш учун терминал ўрнатганман. Бу эса харидорларнинг сезиларли даража кўпайишига хизмат қиляпти.

 

Азамат МАМАРАИМОВ,

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

бўлимининг шўъба бошлиғи

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться