Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қидирув бекор қилинмоқда

2018-03-17 | Жамият

Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетиб, қидирувда бўлган шахсларнинг амнистия қўллашга розилик аризалари олиниб, уларга нисбатан эълон қилинган қидирув бекор қилинмоқда, деб хабар бермоқда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси.

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди томонидан Жиноят кодексининг 223-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун 1992 йилда туғилган Сурайё Тулибоевага нисбатан 2012 йил 15 ноябрь куни қидирув эълон қилинган. Ҳозирги вақтда Тожикистон Республикаси Конибодом шаҳрида яшаётганлиги аниқланиб, ундан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2012 йил 5 декабрь куни чиқарилган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан розилик аризаси олинган. 

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди томонидан жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун 2013 йил 10 август кунида қидирув эълон қилиниб Бекобод шаҳар ИИБ томонидан қидирувда бўлган, 1972 йилда туғилган, Виталий Сорокин ҳам хозирда Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида яшаётганлиги аниқланган. 

Ундан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2013 йил 12 декабрь куни чиқарилган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан розилик аризаси олинган. 

Ҳар икки айбланувчиларга нисбатан амнистия қарори тадбиқ этилиб, уларга нисбатан эълон қилинган қидирув бекор қилинган. 

Манба: ЎзА

Поделиться