Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк соҳасидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида
2018-03-17 | Жамият
Маълумки, 2017 йил 14 сентябрда 446-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинган эди.
Ушбу қонунга биноан «Ихтиролар, фойдали модельлар ва саноат намуналари тўғрисида», «Селекция ютуқлари тўғрисида» ва «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган эди. Ушбу ўзгартиришлар Қонун кучга кирган кундан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилиши белгилаб қўйилган эди. Қонун ижросини таъминлаш мақсадида ўтган давр мобайнида Агентлик томонидан интеллектуал мулк билан боғлиқ айрим Қоидаларга ҳам ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинди. Жумладан, «Фойдали модельга Ўзбекистон Республикасининг патенти берилиши учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари», «Селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаш қоидалари», «Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидалари», «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апеллясия кенгашига апеллясиялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидалари» ва бошқа норматив ҳужжатлар.
Юқорида қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатлар республикамиз ихтирочилари, тадбиркорлари ва селекционерлари учун янада қулайлик ва кенг имкониятлар яратади.
Эслатиб ўтамиз қабул қилинган ушбу нормалар 2018 йилнинг 18 мартидан кучга киради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги