Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эълон

2018-03-17 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига асосан

Тошкент шаҳридаги давлат нотариал идораларидаги қуйидаги бўш иш ўринларига танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади: 

1. Бектемир туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби;

2. Мирзо Улуғбек туман 10-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби (ярим (0,5) ставка);

3. Миробод туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби (асосий ишдаги ходимнинг бола парваришлаш таътилида бўлган даврида);

4. Миробод туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби (ярим (0,5) ставка (асосий ишдаги ходимнинг бола парваришлаш таътилида бўлган даврида));

5. Миробод туман 7-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби (ярим (0,5) ставка);

6. Олмазор туман 4-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби (асосий ишдаги ходимнинг бола парваришлаш таътилида бўлган даврида);

7. Юнусобод туман 1-сон давлат нотариал идораси архивариуси;

8. Яккасарой туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби;

9. Яккасарой туман 8-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби;

10. Яшнобод туман 4-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби (ярим (0,5) ставка);

11. Яшнобод туман 6-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби (ярим (0,5) ставка).

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни топширади:

танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

номзоднинг паспорт нусхаси;

диплом (дипломдан кўчирма)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно);

маълумотнома-объективка;

фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома.

Танловга ҳужжатларни топшириш муддати эълон тегишли расмий веб-сайтда жойлаштирилган кундан бошлаб 10 (ўн) календарь кунни ташкил этади. 

Давлат нотариал идорасининг нотариус котиби лавозимига қўйиладиган талаблар:

юридик мутахассислик бўйича ўрта махсус таълим муассасасини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. 

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ КАДРЛАР БОШҚАРМАСИГА ТОПШИРИШЛАРИ СЎРАЛАДИ.

(Ҳужжатларни топширишнинг сўнгги муддати: 2018 йил 26 март)

Манзил: Тошкент шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси, 5-уй. Тел: (0371) 236-78-88, 233-50-29

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться