Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фарғона Давлат университети ректори лавозимига Максудов Равшан Хасанович тайинланди
2018-03-17 | Жамият
Максудов Равшан Хасанович 1959 йилда Фарғона вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1981 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Техника фанлари доктори, доцент. 2011 йилдан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректори лавозимида фаолият кўрсатиб келган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги