Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
KOICA вакиллари билан учрашув
2018-03-17 | Жамият
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Корея халкаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси директор ўринбосари Хан Сонг И билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда юртимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб - ҳунарга ўқитиш соҳаси ва келгусидаги истиқболли режалар муҳокама қилинди.
Ҳусусан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Хаитов KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директор ўринбосари Хан Сонг И билан Шахрисабз шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг жиҳозлаш ишларини ниҳоясига етказиш ва марказнинг очилиши бўйича режаларни келишиб олди.
Учрашув давомида ҳудди шундай марказ Фарғона шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг қурилиш ишларини ташкил этиш юзасидан амалий ишлар режаси муҳокама этилди.
Шунингдек, Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари учун келгусида амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар ва грандлар юзасидан фикр алмашишди.
Учрашув сўнгида томонлар келгусидаги истиқболли режалар ва ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан фикр алмашишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги