Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Товарларнинг алоҳида турлари 20 фоизга арзонлашди
2018-03-17 | Иқтисодиёт
Ўзбекистоннинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан товар айирбошлаш ҳажми, ўтган йил якунларига кўра, қарийб 3 миллиард долларни ташкил этди, яъни 20 фоизга ортди. Бу борада ўзаро товар етказиб бериш 2 баробар кўпайди.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида алоҳида қайд этиб, яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш мўлжалланаётганини маълум қилди.
Бу мамлакатларни боғлаб турган энг муҳим транспорт йўлларини қайта тикланиб, модернизация қилингани, янги ер усти ва ҳаво йўллари очилгани, ўзаро жорий қилинган чегирмалар натижасида юк ташиш, аввало транзит ҳажми ортиб бормоқда.
Бундан ташқари, чегаралар ва йўллар очилиши туфайли ички бозорларимиздаги товарларнинг алоҳида турлари 20 фоизга арзонлашгани кузатилмоқда.
Манба: ЎзА