Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германия Федерал ташқи ишлар вазирига мактуб

2018-03-16 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири лавозимига тайинлангани муносабати билан Ҳеико Маасга табрик йўллади.

«Ўзбекистон Германия билан ўзаро манфаатли ва кенг қамровли масалалар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр, - дейилади мактубда. - Биз конструктив сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, икки томонлама муносабатларда иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш ва маданий-гуманитар соҳадаги алоқаларни кенгайтиришга катта эътибор қаратамиз.»

Ўзбекистон «Германия билан кўп томонлама даражада ҳамкорлик қилиш ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари, жумладан, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясини амалга ошириш ва Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга алоҳида эътибор бериши», қайд этилган.

Мактубда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Германия Федерал вазири Ҳеико Маасни Ўзбекистон ва Афғонистон ташаббуси билан 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференциясида иштирок этишга таклиф қилди.

Тошкент конференциясида Германиянинг ташқи ишлар вазири даражасида иштирок этиши Афғонистондаги вазиятни ҳал қилиш Германия томони учун устувор масала эканлигини яна бир далили бўлиши таъкидланганди.

Мактуб якунида Абдулазиз Камилов Ҳеико Мааснинг «ушбу янги олий лавозимдаги фаолиятида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги анъанавий дўстона, кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада чуқурлаштириш ва ривожлантиришга ҳисса қўшиши»га ишонч билдирди ва уни ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться