Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Матбаа соҳасидаги илк халқаро форум якунланди

2018-03-16 | Жамият

Пойтахтимизда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, «A2 Digital» масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида ўтказилган «Инновацион технологияларнинг янги қирралари» халқаро матбаа форумининг иккинчи кунида иштирокчилар мазкур МЧЖ ва қатор нашриёт-матбаа ижодий уйлари фаолияти билан танишди.

Мамлакатимизда матбаа соҳасини ривожлантиришда давлат корхоналари ва хусусий сектор фаолиятини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ҳамда 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида“ги фармойиши матбаа соҳасига янги инновацион рақамли технологияларни олиб киришда муҳим аҳамият касб этяпти.

Анжуман иштирокчилари «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйига ташриф чоғида у ерда ишлаб турган 8 бўёқли чоп этиш ускунасини кўздан кечирди. Германиянинг «KBA» компаниясида ишлаб чиқарилган мазкур ускуна Марказий Осиёда ягона саналади.

– 2015 йилда ўрнатилган ушбу дастгоҳнинг афзалликлари кўп, – дейди «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи бош муҳаррири Азимбой Бобониёзов. – Иш кучи ва энергия тежалади, бўёқ 20-30 фоиз камроқ ишлатилади, қоғознинг бир йўла икки томони сифатли чоп этилади. Энг муҳими, кам вақт сарфланади. Маҳсулотларимиз тури кўпаймоқда. Келажакда рақамли чоп этиш ускуналарини олиб келиб, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться