Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

​Ўзбекистон иқтисодий имкониятлари Ченнай халқаро кўргазмасида намойиш этилди​

2018-03-15 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 8-10 март кунлари Ҳиндистоннинг йирик ишлаб чиқариш марказларидан бири ҳисобланган Ченнай шаҳрида VII Халқаро саноат-муҳандислик кўргазмаси (IESS - International Engineering Sourcing Show 2018) бўлиб ўтди.

Тадбирда Ҳиндистон ва хорижий давлатларнинг 400 га яқин компанияларидан 10 мингдан зиёд ишбилармонлар иштирок этди, шу жумладан Ўзбекистон вакиллари ҳам мамлакатимиз индустриал салоҳиятини намойиш этишди.

Миллий павильонда диёримизда ишлаб чиқарилаётган саноат, муҳандислик, текстиль, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, уй-рўзғор ва маиший жиҳозлар, машина ва ускуналар тўғрисидаги ахборотномалар, кўргазма плакатлари ва каталоглари, маҳсулотлардан намуналар ўрин эгаллади. 

Хусусан, “Артель”, “Ўзкабел” компаниялари, Андижоннинг “Само” фабрикаси ва бошқа корхоналарда ишлаб чиқарилаётган товарлар ҳақида иштирокчиларга кенг маълумот берилди.

Ўзбекистон павильонининг бир қисми мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этишга бағишланди. Юртимизнинг қадимий шаҳарлари ва мафтункор масканлари, туристлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида ҳикоя қилувчи босма ва аудиовизуал ахборотларни кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Мамлакатимиз кўргазма майдонига ташриф буюрган Ҳиндистон савдо вазирининг ўринбосари Рита Теотия мазкур тадбирда Ўзбекистон вакилларининг иштирокидан мамнун эканини таъкидлаб, республикамизда саноат ва ишлаб чиқариш соҳасида эришилаётган ютуқларга юқори баҳо берди.

Ўзбекистонлик тадбиркорлар кўргазмада ўзларини қизиқтирган йўналишларда замонавий технологиялар билан танишиш ҳамда Ҳиндистон компаниялари билан ўзаро манфаатли келишувларга эришиш имкониятига эга бўлди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться