Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Умид Аҳмаджонов Япония элчиси билан учрашди

2018-03-15 | Спорт

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Умид Аҳмаджонов таклифига биноан Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Ито Нобуаки бугун Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонни Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов кутиб олди. Ташриф давомида жаноб Нобуакига элчихонанинг учинчи котиби Кейко Китамотто ҳамроҳлик қилди.
 
Миллий олимпия қўмитасидан хабар қилишларича, учрашувда Умид Аҳмаджонов икки мамлакат орасида кўпгина соҳаларда дўстона алоқалар йўлга қўйилганлиги, Япония билан, хусусан, Япония ва Ўзбекистон футбол ассоциациялари ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганлиги, бу борада Япония ФА билан меморандум имзолангани,  МОҚ раисининг Токиода мамлакат футбол ассоциацияси раҳбари билан учрашгани ҳақида тўхталиб ўтди.
 
Айни пайтда ҳам Ўзбекистондаги футбол клубларида фаолият кўрсатаётган кўпгина мутахассислар Токиода мазкур соҳадаги иш тажрибасини ўрганишмоқда. Бундан аввалроқ футбол академияларида фаолият олиб бораётган мураббийлар ҳам Япония футбол мактаблари тизимини ўрганиб қайтган эди.  

Умид Аҳмаджонов энди ушбу алоқаларни янги даражага кўтариш, Япония Миллий олимпия қўмитаси билан ҳам ҳамкорлик ишларини ўрнатиш истагида эканлигини, Ўзбекистон 2020 йили Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларига тайёргарликни жадал суратларда давом эттирмоқда. Мамлакатимиз спортчилари кунчиқар юртда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишлари, маҳаллий иқлим ва шароитга мослашишлари учун у ердаги халқаро турнирларда иштирок этишлари фойдадан ҳоли бўлмаслигини, Япония спортидан кўп нарса ўрганса бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Шоакром Исроилов эса Японияда ва Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия университетлари ўртасида меморандум имзоланганлиги, яқин алоқалар йўлга қўйилганлигини ва япониялик мутахассисларни мамлакатимизга олиб келишда жаноб элчидан амалий ёрдам кўрсатишини сўради. 

Умид Аҳмаджонов суҳбат давомида мамлакатимизда дзюдо аҳоли ўртасида янада оммалашаётганлиги, полвонларимизнинг ёзги Олимпия ўйинларида мунтазам равишда совриндорлар сафидан жой олиб келаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтди ва Япониянинг Токио шаҳридаги жаҳонга машҳур "Кодокан" дзюдо маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйиш нияти борлигини изҳор қилди. 

– Таклифлар учун катта раҳмат ва Умид Аҳмаджоновни футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги муваффақияти билан алоҳида табриклайман, – деди жаноб Ито Нобуаки. –  Япониянинг "Мезбон шаҳар" дастури асосида Маидзуру шаҳри билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ўртасида меморандум имзоланганлиги ҳақида хабарим бор. Мазкур меморандумга кўра, спорт курашлари ва дзюдо бўйича терма жамоаларимиз Олимпиадага Японияда тайёргарлик кўришади. Шунингдек, мамлакатингиз бокс ва оғир атлетикачиларини Ватанимда кўришдан хурсанд бўламан. Спортнинг ушбу турларида ўзбек спортчилари дунёнинг етакчи терма жамоалари орасига киради. Мазкур ҳамкорлик иккала томон учун ҳам манфаатли бўлади. Сўнгги йилларда "JICA" ташкилоти томонидан юборилган бир неча япониялик мутахассислар Ўзбекистонда каратэ ва спортнинг бошқа турларида волонтёрлик асосида мураббийлик қилди. Бундан буён ҳам ушбу ҳамкорликни давом эттирамиз. 

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов  дзюдо, спорт гимнастикаси, сузиш, стол тенниси, енгил атлетика спорт турларига япониялик мураббийларни таклиф этиш масаласини кўтарди. 

МОҚга амалга оширган ташрифи давомида элчи Ито Нобуаки қўмитанинг музейи, ташкилот худудида жойлашган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ҳам кузатди ва илиқ таассуротлар билан ортга қайтди.
 
Учрашув сўнггида Умид Аҳмаджонов ва Шоакрам Исроиловлар мартабали меҳмонга эсдалик совғаларини топширишди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться