Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тожикистон фуқаролари 2018 йил 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга визасиз сафар қила бошлайди
2018-03-15 | Жамият
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 14 мартдаги ПҚ–3604-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 9 март куни имзоланган фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Қарорга кўра, Ҳукуматлараро битим Тожикистон Республикасининг фуқароларига нисбатан 2018 йил 16 мартдан бошлаб тадбиқ қилинади. Шу кундан Тожикистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз сафар қилишлари мумкин бўлади.
Манба: ЎзА