Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қайси соҳаларда мурожаатлар камайди?
2018-03-15 | Жамият
2017 йилда мурожаатлар билан ишлаш тизимининг қонунчилик асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси дастурининг қўшимча қулайликларга эга янги версияси ишлаб чиқилди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида аниқланган муаммолар юзасидан 98 та ахборот-таҳлилий материаллар тайёрланиб, улар асосида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда чора-тадбирлар белгилаш назарда тутилди.
Аҳолининг истак-хоҳишлари ва таклифлари асосида кўплаб ҳаётий муҳим масалаларда 50 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди. Хусусан, арзон уй-жойлар қуриш, ичимлик суви, иссиқлик таъминоти ва канализация тизимларини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш, маҳсулот ва хизматларни тўлиқ миллий валютада сотишга ўтиш, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш, пенсияларни нақд пулда бериш каби масалаларда ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.
Кўрилган амалий чоралар натижасида фуқаролик паспортини расмийлаштириш 2 баробарга, таълим соҳасида – 1,8, уй-жой билан таъминлаш – 1,6, амнистия масалаларда – 1,5, даволаниш учун моддий ёрдам бериш борасида – 1,4 баробарга камайди.
Ўрта ҳисобда ойлик мурожаатлар 2017 йилнинг охирида 30 фоизга пасайди.
Фарҳод Эркинов, ЎзА
Манба: ЎзА