Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбекчармпойабзали”да экспорт ҳажми ошмоқда

2018-03-15 | Иқтисодиёт

“Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси таркибидаги 95 та ишлаб чиқариш корхонасида тери хом ашёси, пойабзал, чарм-атторлик ва сунъий чарм каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Уюшма корхоналари томонидан 2017 йилда 703,1 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари, 241,9 миллиард сўмлик халқ истеъмоли моллари, 521,7 миллион квадрат дециметр чарм маҳсулотлари, 13894 минг жуфт пойабзал, 8075 миллион сўмлик чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. 103 миллион доллар миқдорида чарм пойабзал маҳсулоти экспорт қилиниб, аввалги йилга нисбатан 109,2 фоизлик кўрсаткичга эришилди. Шунингдек, ўтган йил давомида 65 лойиҳа амалга оширилиши эвазига 1 минг 100 янги иш ўрни яратилди. 

Миллий матбуот марказида “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси ўтказган анжуманда шулар ҳақида сўз юритилди. 

Уюшма бошқаруви раиси маслаҳатчиси Ширинбек Сафаровнинг айтишича, маҳсулотлар сифати ва иш самарадорлигини ошириш, соҳага инновацион технологияларни кенг жалб қилиш борасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Соҳани янада ривожлантириш бўйича вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда корхоналарга чет эл инвесторларини жалб этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш, ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш, янгиларини ташкил этишга катта эътибор қаратилаётир. 

Хусусан, Тошкент шаҳрида полиуретан ишлаб чиқариш, Андижон вилоятида сунъий мех ишлаб чиқариш ва Фарғона вилоятида сунъий қопламали чарм ишлаб чиқариш 2018 йилда амалга ошириладиган энг йирик инвестиция лойиҳаларидир. Мазкур лойиҳалар амалиётга татбиқ этилса, экспорт салоҳиятининг ошиши ва 210 иш ўрни яратилишига имкон туғилади.

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться