Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Ўзбекистон ҳаво йўллари” халқаро сайёҳлик кўргазмасида қатнашмоқда

2018-03-14 | Иқтисодиёт

2018 йилнинг 13 мартида Москва шаҳридаги “Expocentre” кўргазмалар марказида “MITT-2018”  халқаро сайёҳлик кўргазмаси очилди, деб хабар беради “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ахборот хизмати.

Хабарда қайд этилганидек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ўз имкониятларини Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Ulysse tour”, “Marko polo”, “Central asia travel”, “Compass tour”, “Dolores travel”, “Orient star group”, “Inter mice asia” сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда ягона “O'zbekiston” стендида тақдим этмоқда. 
 
15 мартга қадар давом этадиган "MITT-2018"да Миллий авиакомпания мутахассислари сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида туризм соҳаси вакиллари, курорт ташкилотлари, йирик меҳмонхоналар, реклама  агентликлари, оммавий ахборот воситалари ва кўргазмага ташриф буюрган меҳмонлар билан бир қатор учрашув ва музокараларни ўтказишни режалаштирган.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться