Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қўшилган қиймат солиғи ноль даражали ставка бўйича

2018-03-14 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 212-моддасига мувофиқ, товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) оборотига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.

Товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб чиқиш товарлар экспортидир.

Солиқ кодексининг 213-моддасига мувофиқ, товарларнинг экспорт қилинганлиги тасдиқланмаган тақдирда, мазкур товарларни реализация қилиш оборотига белгиланган ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.

Солиқ кодексининг 213-моддасида белгиланганидек, товарларнинг экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардир:

• контракт (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);

• товарларни экспорт қилиш режимига чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белги қўйилган божхона юк декларацияси;

• Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар тайин этилган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи қайд белгиси қўйилган товарга илова қилинадиган ҳужжатлар.

Товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда экспортни тасдиқлаш учун комитент (топшириқ берувчи) томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

• солиқ тўловчи билан воситачи ёки ишончли вакил ўртасидаги воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси (шартноманинг кўчирма нусхаси);

• солиқ тўловчининг топшириғига кўра (воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномасига мувофиқ) экспортга товарлар етказиб беришни амалга ошираётган шахснинг товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига етказиб бериш учун чет эллик шахс билан тузилган контракти (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);

• товарларни экспорт режимига чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белгиси қўйилган божхона юк декларациясининг кўчирма нусхаси.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар белгиланган тартибда текширув ўтказилаётганда назорат қилувчи органларга уларнинг талабига биноан тақдим этилади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берсангиз, ўз маҳсулотини Россия Федерациясига хорижий валюта – Россия рубли (эркин алмаштириладиган валютага кирмайди) эвазига, шунингдек Қозоғистон Республикасига хорижий валюта – Қозоғистон тенгеси (эркин алмаштириладиган валютага кирмайди) эвазига экспорт қилувчи корхона Солиқ кодексининг 213-моддасида назарда тутилган экспортни тасдиқловчи ҳужжатларга риоя этган ҳолда қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль даражали ставкани қўллаши ҳамда Солиқ кодексининг 218-моддаси биринчи қисми 5-бандига мувофиқ, қўшилган қиймат солиғининг суммасини ҳисобга олиши мумкинми?

Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси хатингизни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 212-моддаси биринчи қисмига мувофиқ товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) оборотига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.

Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни 3-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, чет эл валютаси муомалада бўлган ҳамда хорижий давлатда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар кўринишидаги чет эл пул белгилари, муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган ҳамда худди шу хорижий давлатнинг пул белгиларига алмаштирилиши лозим бўлган чет эл пул белгилари, шунингдек ҳисоб-варақларда ва омонатларда бўлган хорижий давлатларнинг пул бирликларидаги ҳамда халқаро пул ёки ҳисоб-китоб бирликларидаги маблағлардир.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, товарларни чет эл валютасида (шу жумладан, Россия рубли ва Қозоғистон тенгесида) экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) оборотига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться