Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бу йилги ҳашарда қанча дарахт ва гул кўчатлари экилади?
2018-03-14 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 мартдаги фармойишига биноан шу йилнинг март-апрель ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, 18-19 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигини ва умумхалқ хайрия ҳашарини ташкил этиш бўйича қатор ишларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Жумладан: 44 минг гектарга яқин майдонларни ободонлаштиш ва тозалаш, 27 минг километрга яқин узунликдаги ариқ ва лотоклар тозалаш, 8 мингдан ортиқ қабристонлар ва 760 дан зиёд зиёратгоҳ ва қадамжолар ободонлаштириш, тартибга келтириш, 18 миллионга яқин дарахтлар оқлаш ва шакл бериш, шу билан бирга, 12 миллионга яқин манзарали, 10 миллиондан ортиқ мевали дарахт кўчатларни экиш кўзда тутилган.
Кўчалар ва маҳаллаларни кўркам этиш мақсадида 14 миллиондан ортиқ гул кўчатлари ўтказиши режалаштирилган.
Манба: ЎзА