Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамоатчилик назоратида журналист масъулияти ва ҳуқуқлари

2018-03-14 | Жамият

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан «Давлат дастурларининг амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш: журналист масъулияти ва ҳуқуқлари» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасидаги маҳорат дарслари, тренинглар ва медиа-турларда журналистлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда ҳудудий босма ОАВ бош муҳаррирларига тадбиркорлик фаолияти ҳамда соҳаларга жорий этилаётган янги инновацион технологияларнинг қулайликлари, афзалликларини ёритишнинг самарали услублари таклиф этилди.
 
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган «Highway Logistics» логистика марказига медиа-тур уюштирилди. Шу каби ва ОАВ тўғрисидаги қонунчиликка киритилаётган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан экспертлар иштирокидаги тадбирлар иштирокчиларнинг касбий малакасини оширишга хизмат қилади.
 
Лойиҳа доирасидаги «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг роли» мавзуидаги анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси мутахассислари, электрон ва босма нашрларнинг вакиллари иштирок этди.
 

Моҳигул Қосимова, ЎзА мухбири

Манба: ЎзА

Поделиться