Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими яратилмоқда

2018-03-13 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими (Ягона электрон ҳамкорлик тизими) яратилади. 

Бу Президентимиз томонидан бугун имзоланган “Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини яратиш тўғрисида” қарорда ўз ифодасини топди. 
 
Ягона электрон ҳамкорлик тизими орқали қарздор-жисмоний шахслар ва уларнинг мол-мулклари, шунингдек, олиб берилиши лозим бўлган болани қидиришда Бюро ва давлат органлари, банк муассасалари ва бошқа ташкилотлар ўртасида тезкор ахборот алмашилади. 
 
Тизим орқали давлат ижрочиларининг қарорлари, топшириқлари, кўрсатмалари, билдиришномалари ва бошқа хабарномаларини, шунингдек, уларга жавобларни тегишли давлат органлари, банк муассасалари ва бошқа ташкилотларига электрон ҳужжат кўринишида юборилади ва қабул қилинади. 
 
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган қарздорларга, шу жумладан уларнинг мол-мулклари ва мулкий ҳуқуқларига нисбатан чеклов чораларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида қўллашда тизим имкониятларидан фойдаланилади. 

Манба: ЎзА

Поделиться