Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Энергетик ичимликлар сотиш чекланиши мумкин
2018-03-13 | Жамият
Ўзбекистонда энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилганлар маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Айни пайтда Қонунчилик палатасидаги партия фракциялари ҳамда қўмиталарда муҳокама қилинаётган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида ушбу таклиф илгари сурилмоқда.
Шунингдек, қонун лойиҳасида шу турдаги ичимликлар рекламаси ва савдосини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари бинолари, жамоатчилик жойлари, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари ҳамда спорт, ижтимоий ва маданий тадбирларда аудио, визуал ва мултимедиа воситалари, матн, кўргазмали қўлланмалар, баннерлардан фойдаланган ҳолда амалга оширишни чеклаш ҳамда белгиланган тартибни бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш каби масалалар илгари сурилмоқда. Қонун лойиҳаси 15-март куни депутатларнинг ялпи мажлисида биринчи ўқишда муҳокама этилиши кутилмоқда.
Фарҳод Эркинов
Манба: ЎзА