Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг роли
2018-03-13 | Жамият
Пойтахтимиздаги "City Palace" меҳмонхонасида "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастури ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг рольи" мавзусида республика анжумани ўтказилди.
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда сенаторлар, депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралардан вакиллар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Анжуманда «Инновацион технологияларни қўллаш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг юқори сифати, тезкорлиги, очиқлигини таъминлаш, аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида», «Иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид устувор йўналишлар», «Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар» сингари мавзуларда маърузалар тингланди.
Манба: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги