Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада ривожлантириш: ўзаро тажриба

2018-03-13 | Жамият

2018 йил 9-10 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан санитар тозалаш соҳасида фаолият юритувчи ташкилот вакиллари учун Бухоро вилоятига Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада ривожлантириш: ўзаро тажриба алмашишга йўналтирилган икки кунлик амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда соҳа вакиллари билан бир қаторда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Тадбирни очиш учун сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари А.Адхамжнов чиқиндиларни бошқариш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан Президентимизнинг 2017 йил 21 апрелдаги «2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ мамлакатимизда атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича кенг кўламли ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш кластерлари тўғрисида сўз борар экан, А.Адхамжанов, Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган «Аҳоли транс» масъулияти чекланган жамияти тўғрисида тўхталиб ўтди.

Кластерга тумандаги бўш турган бино ва иншоотлар «ноль» қийматда берилган, ўз навбатида улар таъмирланиб, Хитойдан бир кеча-кундузда 450 тонна чиқиндини қабул қилиш қувватига эга технология келтириб, ўрнатилди.

Бу ерда металл, тош, шиша, яроқсиз резина ва автошиналар, пластмасса, ёғоч-тахта бўлаклари, шох-шаббалар, макалатура, қурилиш материаллари, матолар чиқиндиси сараланади. Улардан брикет, синтетик тола, қоғоз картон, тўқимачилик матоси, қурилиш блоклари, биогумус ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Тўрт юздан зиёд ишчи меҳнат қилаётган корхона бугунги кунда Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Когон туманларидаги маиший чиқиндиларни ташиб келтирмоқда. Кейинчалик корхона фаолиятини кенгайтириб, вилоятнинг барча ҳудудларида пайдо бўладиган чиқиндиларни йиғиб келтиришни режалаштирган.

Тадбир давомида иштирокчилар бевосита «Аҳоли тарнс» МЧЖ фаолиятини кўздан кечириш учун объект ҳудудига ташриф буюриб, технологик жараёнлар билан танишиш имконига эга бўлдилар.

«Аҳоли транс» МЧЖ ҳудуди 22 гектар ҳудудни эгаллаган бўлиб, бугунги кунга келиб ташкилот томонидан 1 та сараланган чиқиндиларни қабул қилиш эстакадаси ташкил қилинган, 70 та махсус техника,16 та ускуналар (14 та қайта ишлаш ва 2 та саралаш) тўлиқ олиб келиниб, ўрнатилган. Чиқиндиларни қайта ишлаш заводи тўлиқ фойдаланишга топширилган.

Иштирокчилар корхонада чиқиндиларни қайта ишлаш ҳамда улардан тайёрланаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар.

Қишлоқ хўжалиги (сомон, шелуха, маккажўхори ва б.), ёғонга ишлов бериш (қиринди, парраха ва б.) соҳаларининг турли қолдиқлари, торф, писта кўмир ва бошқа маҳсулотлардан тайёрланадиган ёқилғи брикетлари экологик тоза, арзон ва ҳароратни узоқ вақт бир меъёрда сақлаши билан аҳолини ўзига жалб этмоқда.

Ёқилғи брикетлари турли шаклдаги печлар учун қаттиқ ёқилғи сифатида қўлланилади. Шу билан бирга экологик соф маҳсулот бўлиб, ёнганда деярли тутамайди. Уй-жойлар, ҳаммом, иссиқхона, сабзовот омборлари, палаткалари ва ҳоказоларни истишда ёқилғи брикетлари ниҳоятда қулай.

Шиша толалар ёки стекловато деб номланувчи маҳсулот ҳозирги замон техникасида шишапластикалар учун армирловчи (мустаҳкамловчи) материал сифатида, фильтрлашда ва электротехникада изоляция материали сифатида ишлатилади.

Шиша тола хоссаси, кимёвий таркиби, иссиққа чидамлилиги, электр токини ўтказмаслиги, иссиқлик ўтказувчанлигининг пастлиги, термик кенгайиш коэффициентининг кичиклиги, кимёвий чидамлилиги ва механик пухталилиги билан белгиланади.

Иштирокчилар баён этилган ва яна бошқа маҳсулотлар, уларнинг технологик жараёнлари юзасидан барча саволларга жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Тадбирнинг иккинчи куни маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада ривожлантириш, санитар тозалаш соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар вакилларининг ўзаро фикр, тажриба алмашишига бағишланди.

Семинарни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Қўчқоров ҳамда Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари очиб берди.

Қўмита раиси асосий устивор йўналиш - маиший чиқиндиларни комплекс бошқариш тизимини ташкил этиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларда давлат бошқаруви ва экологик назоратни такомиллаштириш, чиқиндиларни сараш, қайта ишлаш бўйича кластерларни ташкил этиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таъкидлаб ўтганидек, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида республиканинг 9 та йирик шаҳарларида (Ангрен, Нукус, Ургенч, Навои, Бухоро, Қарши, Термез, Жиззах, Гулистон) маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш кластерлари ташкил этилди.

Ҳозирда республиканинг бошқа ҳудудларида кластерларини ташкил этиш бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш лойиҳалари юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Жанубий Кореялик ҳамкорлар билан қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган Тошкент шаҳар полигонида чиқиндихона газини қайта ишлаб, ундан электр ва иссиқлик энергиясини олиш технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Шу билан бирга ушбу йўналиш бўйича халқаро молия институтларининг 113,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари ҳисобидан (Самарқанд шаҳрида - Франция ривожланиш агентлиги, Тошкент шаҳрида - Осиё тараққиёт банки) лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар маиший чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, йиғилиши, ташилиши, саралаш, қайта ишлаш, утилизация қилиш соҳасида Туркия давлати тажрибаси, санитар тозалаш соҳасида, кластерлар фаолияти давомида юзага келаётган муаммолар хусусида сўз юритдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться