Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сизларга қулайлик яратиш мақсадида ҳурматли ҳамшаҳарлар!
2018-03-12 | Жамият
Фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида, 2018 йилнинг 12 март кунидан Миробод тумани Водил кўчаси 54-уй манзили бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг яна бир рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлинмаси очилмоқда. Ушбу бўлинма Мирзо Улуғбек тумани аҳолисига хизмат кўрсатади. Шу кундан Яккасарой тумани аҳолиси Сергели тумани “Сергели-авто бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган ИИББ ЙҲХБнинг 1-сонли туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлинмаси томонидан хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилмоқда. Бу эса ўз навбатида Юнусобод ва Чилонзор туманларида жойлашган ЙҲХБ ТРИБларда навбатларни қисқариш ҳамда ахолига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Тошкент шахар Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бошқармаси рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлим ва барча бўлинмаларида хафтанинг душанба куни иш куни қилиб белгиланди. Фақатгина Чилонзор туманида жойлашган 3-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлинмасида таъмирлаш ишлари туфайли 19 март кунидан бошлаб ҳар душанба ҳам ишлаш йўлга қўйилмоқда.
Ундан ташқари барча бўлим ва бўлинмаларда қўшимча равишда жамғарма кассаларининг дарчалари очилди. Шунингдек транспорт воситаларни агрегат рақамларини солиштириш масканида катта навбатларни бартараф этиш мақсадида қўшимча ходим ва воситалар жалб этилди. Фуқароларнинг хайдовчилик гувохномаларини янги намунадаги миллий хайдовчилиг гувохномаларига алмаштириш учун қўшимча хоналар ташкил этилди.
Манба: ЎзА