Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Карам экспорти ошиши кутилмоқда

2018-03-12 | Иқтисодиёт

Ҳар йилнинг баҳорида Сурхондарё вилояти Ангор тумани учун бу ерда маҳаллий аҳоли томонидан етиштирилган карам маҳсулотларини экспорт қилиш мавсуми жараёни қизғин тус олади. Бу йил ҳам ушбу ишлар сусайгани йўқ.

Ўтган йилги статистик рақамлар билан танишар экансиз, Сурхондарёда етиштирилган 15 минг 500 тоннадан ортиқ карам маҳсулотлари Россия, Қозоғистон, Белорусия, Украина каби давлатларга экспорт қилинганлигини кўриш мумкин. Демакки, ушбу ҳудуд карам маҳсулотининг экспортига ўзининг алоҳида улушини қўшишини инобатга олиб,фермер-деҳқонларнинг бу йилги ҳосил етиштириш имкониятларининг даражаси, уларни қийнаётган муаммолар билан танишиш долзарб масала ҳисобланади.

Шу нуқтаи назардан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Ангор тумани аҳолиси ва тадбиркорларини экспортга жалб қилиш мақсадида божхона қонунчилиги, экспорт учун қулай муҳит ва яратилган шароитлар мавзусидаги мулоқотлар ўтказилиши мунтазамлик тусини олган.

Хусусан, мулоқотлар давомида божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Мансуржон Набиев бошчилигидаги ишчи гуруҳи карам маҳсулотининг асосий етиштирувчилари ҳисобланмиш ангорликларнинг шахсий томорқаларига бориб, у ердаги ҳосил билан танишиш асносида деҳқон-фермерларнинг мурожаатларини тинглади.

Мурожаатлар мазмуни асосан, етиштирилган маҳсулотни даромад манбаига айлантирилиши учун ҳосилни экспортга йўналтиришдаги жараёнлар хусусида бўлди.

Йиғилганларга бугунги кунда божхона расмийлаштируви жараёни қисқа муддатларда, сифатли давлат хизматини кўрсатиш асносида ташкил этилганлиги айтиб ўтилди. Айни шу йўналишдафаолият олиб бораётган “Термиз” ва “Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлариэкспорт-импорт операцияларини амалга оширишда юзага келадиган муаммоларини тадбиркорлар билан бевосита биргаликда ижобий ечимини топишда доимий амалий ёрдам кўрсатилиши хусусидаги маълумотлар берилди.

Учрашув давомида, “Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Рўзимурод Панжиев миришкорларга божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳалол тадбиркорларга кенг имкониятлар эшигини очиб берувчи “хавфни бошқариш” тизимининг ўзига хос хусусиятлари, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига ҳар қандай асоссиз аралашувларга чек қўйилганлиги, божхона статистикасига оид маълумотларни ўзаро алмашиш тўғрисидаги халқаро битимлар ҳамда экспорт-импорт операциялари устидан доимий таҳлил олиб борилаётганлиги тўғрисида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, фуқароларга Термиз тумани Айритом маҳалласида барпо этилган халқаро стандартларга жавоб берувчи “Termez Kargo Centr” МЧЖ божхона терминалида карам маҳсулотинининг экспорт операцияларини 24 соат мобайнида амалга ошириш учун барча шароитлар мавжудлиги тўғрисида ҳам батафсил ахборотлар берилди. Мулоқот давомида божхона иши билан боғлиқ муаммоларга дуч келинганда, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг (0346)225-26-05 рақамли “Ишонч телефони”га туну-кун мурожаат қилиниши мумкинлиги тўғрисидаги ахборот деҳқон-фермер ва тадбиркорлар диққатига етказилди. Йил бошидан бугунги кунгача Сурхондарё вилоятидан Қозоғистон ва Россия давлатларига 504 минг АҚШ доллари миқдоридаги 4 минг тонна карам маҳсулоти экспорт қилинган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться