Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғонада диний маросимларни ўтказишга мўлжалланган махсус жойлар ташкил этилади

2018-03-12 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Шаҳар ва туманларда қабристонларнинг мавжуд ҳолати ўрганилиб, уларни ободонлаштириш борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Қабристонлардаги мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, ҳудудни девор билан ўраш, қабр ва ички йўлакларни таъмирлаш, манзарали дарахт, гул ва райҳон кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда. 

Ушбу масканларда диний маросимларни (жаноза, марҳумларни хотирлаш) ўтказишга мўлжалланган махсус жойларни ташкил этиш мақсадида таклифлар ўрганиб чиқилмоқда.

Бугунги кунда вилоятда 198 масжид фаолият кўрсатмоқда. Ўтган давр мобайнида Марғилон шаҳридаги “Худоёр”, “Хонақа”, Қўштепа туманидаги “Муборак”, Қўқон шаҳридаги “Шайхон”, “Ҳадя ҳожи”, Данғара туманидаги “Саидаҳмадхўжа”, Бувайда туманидаги “Найман” каби кўплаб масжидлар бутунлай қайта таъмирдан чиқарилди. Бошқа масжидларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Имом-хатиблар томонидан муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни зиёрат қилиш одоби борасида ҳам тарғибот ишлари йўлга қўйилди.

Фарғона ва Наманган вилоятлари минтақавий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат инспекцияси томонидан зиёратгоҳлар, тарихий обидаларни асраш, реставрация қилиш ҳамда уларни келажак авлодларга бус-бутун етказиш йўлида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Фарғона вилоятида 372 маданий мерос объекти мавжуд бўлиб, уларнинг 82 таси зиёратгоҳдир.

Марғилон шаҳридаги “Пурсиддиқ”, Фарғона туманидаги “Ҳазрат Ҳувайдо”, “Ҳазрат Али”, Бувайда туманидаги “Пошшо пирим” ва “Биби Убайда” мақбаралари давлат муҳофазасига олинган. Бу масканларда зиёратчилар учун етарли шароит яратилган.
Масъуджон Сулаймонов, ЎзА мухбири
 

Манба: ЎзА

Поделиться