Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Ўзбекенерго" АЖнинг 2017 йил фаолияти якунлари ҳақида

2018-03-12 | Иқтисодиёт

"Ўзбекенерго" АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасини "2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқариш юзасидан 2017 йилда чора-тадбирлар комплекси" нинг амалга оширилиши ягона электр энергетика тизимининг бир маромда ва барқарор ишлашини таъминлаш, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг юқори суръатларини сақлаш имконини берди. 2017 йилда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг тасдиқланган параметрлари бажарилди.

2017 йилда республикамиз электр станциялари томонидан 60,7 млрд. кВт×с электр энергияси ишлаб чиқарилди, бунда ўсиш 2016 йилга нисбатан 2,9 % ни ташкил этди.

2017 йилда «Ўзбекенерго» АЖ нинг электр станцияларида 52,1 млрд. кВт×с ёки Республика бўйича ишлаб чиқарилган умумий электр энергияси миқдорининг 85,9 % ишлаб чиқарилди. Истеъмолчиларга 48,0 млрд. кВт×с, шу жумладан аҳолига 12,5 млрд. кВт×с электр энергияси етказиб берилди. Электр энергиясининг экспорти 1,85 млрд. кВт×с миқдорида амалга оширилди, ўсиш 23,6 % ни ташкил этди. Ҳамкорлик доирасида Қирғизистондан 1,2 млрд. кВт×с миқдорида электр энергияси импорт қилинди.

2017 йил якунлари бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, унинг таннархи 13,6 % га пасайиши ҳисобига 4,0 % га ошди.

Юқори технологияли буғ-газ ва газ турбина қурилмаларини жорий этиш билан электр энергия ишлаб чиқариш қувватини техник ва технологик янгилаш ва модернизациялаш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган фаол инвестицион сиёсат амалга оширилмоқда.

«Ўзбекенерго» АЖ томонидан 2017 йил инвестицион дастури доирасида 17 та инвестицион лойиҳа амалга оширилди.

Хусусан, Тошкент ИЭСда қуввати 370 МВт га эга бўлган янги буғ-газ қурилмаси ишга туширилди.

Ташқи электр энергияси билан таъминлаш бўйича Қандим газни қайта ишлаш заводини узунлиги 89,4 км бўлган 220 кВли, ҳамда Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги цемент заводининг узунлиги 85,6 км бўлган 110 кВли ҳаво линиялари ишга туширилди(1-босқич).

Шунингдек, Тахиатош ИЭС да қуввати 230-280 МВт га эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси ҳамда Навоий ИЭС да умумий қуввати 450 МВт га эга бўлган иккинчи буғ-газ қурилмасини қуриш бўйича лойиҳалар чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда амалга ошириш давом эттирилмоқда.

Фарғона ИEМ да қуввати 17 МВт га эга газ турбина қурилмасини ва қуввати 7 МВт га эга бўлган Фарғона қозонхонаси РК-3 қуриш орқали юқори самарадор когенерацион газ турбина технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш бошланди. Ангрен ИЭСда куллик даражаси юқори бўлган кўмир ёқилғисида ишлайдиган умумий қуввати 130-150 МВт га эга бўлган иссиқлик энергияси билан таъминлаш хусусиятига эга энергоблокни қуриш орқали кенгайтириш лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш масаласи ўрганиб чиқилди.

Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини (ASKUE) жорий қилиш лойиҳаси бўйича илғор чет эл тажрибасини ўрганиш асосида ASKUE ни жорий қилиш ва ривожлантириш консепцияси, ASKUE ва унинг компонентларига техник талаблар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги «Электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3384-сонли қарори бўйича лойиҳа доирасида хорижий компаниялардан электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари, дастурий таъминот, ёрдамчи жиҳозлар ва бошқа техник воситаларнинг биринчи партиясини сотиб олиш бўйича, тегишли шартномалар тузилди.

Паст вольтли электр тармоқларини модернизациялаш ва янгилаш бўйича мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. 2017 йилда умумий узунлиги 3,8 минг км га тенг 0,4-10 кВ ли электр узатиш линиялари қурилди ва таъмирланди, 1250 та комплект трансформатор подстанциялари ўрнатилди.

Арзон уй-жой қуриш бўйича мақсадли дастурлар доирасида шаҳар ва қишлоқларда янги қурилган уйларни ташқи электр энергияси билан таъминлаш учун умумий узунлиги 386,8 км га тенг ҳаво линияси ишга туширилди, 465 та комплект трансформатор подстанцияси ўрнатилди.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастури доирасида чора-тадбирлар комплекси амалга оширилди. Кўрилган чоралар корхоналарда 571 та янги иш ўринларини яратилишига имкон берди.

Тармоқда замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни кенг қўллаш мақсадида комплекс интеграциялашган «Ўзбекенерго» АЖни ахборот тизимини бошқариш (молиявий ҳисоботни автоматлаштириш, онлайн тартибида кунлик баланс ҳисоботи, амалий ва ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш) яратиш масаласи ҳал қилинди. Бошқарув тизимини ишлаб чиқувчилар ва жорий қилувчилар бозори ўрганиб чиқилди.

Аҳоли билан очиқ мулоқот олиб бориш ва уларнинг мурожаатлари билан ишлашни йўлга қўйиш мақсадида, шунингдек Жамият корхоналарида электр энергиясини етказиб беришда вужудга келадиган истеъмолчиларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг кўриб чиқилишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича бўлинмалар ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ таркибида «Ўзбекенерго» АЖнинг раҳбарлари ва мутахассислари ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг бажарилиши, шунингдек ишларнинг амалдаги аҳволини ўрганишда, ҳар бир алоҳида минтақада (туманда, шаҳарда) электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилишда аниқ чоралар кўрилишида иштирок этмоқдалар.

Республика энергетика тармоғи бошқарув тизимини такомилаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришни яхшилаш мақсадида «Ўзбекенерго» АЖ да жиддий таркибий ўзгартиришлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПФ-5044-сонли фармони асосида янги ташкилот - «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ташкил этилди ва гидроэлектр станциялар ва гидроэнергетика объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича пудратчи ташкилотлар унинг таркибига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 июлдаги «Кўмир саноати корхоналари бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3147 сонли қарорига мувофиқ аввал «Ўзбекенерго» АЖ тизимида бўлган «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ ги ПФ-5059 сонли фармонига кўра Республика Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган бўлиб, «Ўзбекенерго» АЖ ушбу муассаса билан электр энергиясини етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасидаги шартнома мажбуриятларига риоя қилиш масалалари бўйича яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Шунингдек Республиканинг барча минтақаларида электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий тизимини жорий қилиш соҳасида «Ўзбекенерго» АЖ Бюро билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Жамият таркибида «ASKUE ни жорий қилиш ва мувофиқлаштириш дирекцияси» МЧЖ ташкил этилди ва унга ASKUE ни жорий қилиш ва тизимга келгусида техник ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилди.

Республикани 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини самарали амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида белгиланган ягона электр энергетикаси тизимининг сифатли ишлашини таъминлаш, таркибий ўзгаришларни муваффақиятли олиб бориш, ишлаб чиқариш қувватлари ва электр тармоқларини модернизациялаш, ҳудудлар ва тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантиришга ёрдам кўрсатиш, Республика аҳолисининг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини ошириш мақсадида «Ўзбекенерго» АЖ томонидан 2018 йилда амалга ошириш учун аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Асосий кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2017 йил якуни бўйича асосий кўрсаткичлар

I​

Электр энергияни ишлаб чиқариш:

млрд. кВт·с

 
 

Ўзбекистон Республикаси бўйича

млрд. кВт·с

60,7

1.1.

«Ўзбекенерго» АЖ бўйича

млрд. кВт·с

52,14

I​I​

Ёқилғининг солиштирма сарфи:

млн. Гкал

 
 

Берилган электр энергияси учун

г/кВт·с

353,14

 

Берилган иссиқлик энергияси учун

кг/Гкал

179,69

I​I​I​

Иссиқлик энергиясини етказиб бериш

млн.Гкал

7,37

I​V

Электр энергиясини экспорти

млрд.кВт·с

1,85

V

Инвестицион лойиҳалар бўйича жами ўзлаштирилган

млрд.сўм

654,4

 

шу жумладан:

- «Ўзбекенерго» АЖ маблағлари (соҳа маблағлари)

млрд.сўм

337,5

 

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остидаги хорижий кредитлар

млрд.сўм

254,3

 

- тижорат банк кредитлари

млрд.сўм

62,6

Манба: "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти

Поделиться