Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар корхоналарида маҳсулотларни экспортга юклашда юзага келаётган логистика тизимидаги муаммолар ва уни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида​

2018-03-12 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан  2018 йил 27 февраль куни импорт ҳажмини қисқартириш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, экспортни рағбатлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, республиканинг ҳар бир ҳудудида, хусусан Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 9 март куни экспортёр корхоналар билан учрашув ўтказилди.

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.Отажонов бошчилигида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Э.Тожиев, Ташқи савдо вазири ўринбосари С.Саифназаров, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раисининг ўринбосари А.Камалов, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи Д.Дехқонов ҳамда масалага алоқадор вазирлик ва идораларнинг масъул вакиллари иштирок этди.

Учрашувда тадбиркорларга бугунги кунда яратиб берилаётган имкониятлар батафсил тушунтириб берилди, жумладан юкларни темир йўллари ва автомобил транспортида ташиш бўйича янги коридорлар очилганлиги, тарифлар камайтирилганлиги ва қўшимча техникалар жалб қилинганлиги каби кўплаб қулайликлар.

Экспортёр корхоналарда мавжуд муаммо ва таклифлар эшитилди, улар томонидан билдирилган муаммоларни бартараф этиш бўйича шу ернинг ўзида масъуллар бириктирилди. Сўзга чиқа олмаган тадбиркорлар учун сўровномалар тарқатилиб, муаммолар ёзма равишда йиғиб олинди.

Ҳар бир тадбиркор томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар алоҳида ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди ва ижроси мониторинга олинди.

Бу каби мулоқотлар келгусида тез-тез ўтказиб турилиши бўйича келишиб олинди. Энг асосийси, экспорт фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари билан доимий мулоқот йўлга қўйилди​.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться