Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазирликда OPENBUCKS​ компанияси асосчиси билан учрашув бўлиб ўтди

2018-03-10 | Технологиялар

Бугун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг OPENBUCKS компанияси асосчиси ҳамда президенти Марк Рочман билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вазирнинг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров иштирок этди.

Жаноб Марк Рочман мамлакатимизга Ўзбекистон IT-саноатидаги имкониятлар билан яқиндан танишиш, дастурий таъминот бозорида фаолият олиб бориш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида ташриф буюрган.

Меҳмонга мамлакатда ахборот технологияларини ривожлантиришга доир йирик лойиҳалар, дастур ишлаб чиқарувчиларга яратилган имкониятлар хусусида маълумот берилди. Жумладан, Mirzo Ulugbek Innovation Center (MUIC) Инновациялар маркази фаолиятининг ўзига хосликлари, марказга аъзо компанияларга берилган имтиёзлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Таъкидлангани каби, Инновациялар марказининг маҳаллий ва халқаро дастур ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги ҳамкорликни ўрнатиш юзасидан иштироки дастурий таъминот саноатининг тезкор ривожи учун хизмат қилмоқда. Натижада, OPENBUCKS каби халқаро миқёсда нуфузга эга компаниялар билан алоқалар ўрнатилмоқда.

Учрашувда томонлар Ўзбекистонда электрон тўлов тизимларини яратиш юзасидан ҳамкорликни ўрнатиш истиқболини муҳокама қилдилар.

Бугунги кунда Ўзбекистонда «электрон тижорат»ни ривожлантириш ҳукумат эътиборидаги муҳим масала. Шу боис, мулоқотда яқин масофада контактсиз тўловларни амалга ошириш технологиясини ривожлантириш, PayPal, Alipay, Visa ҳамда Mastercard каби халқаро тўлов тизимларини Ўзбекистонда жорий қилиш режалари ўртага ташланди. Шу билан бирга, «Кремний водийси билан мулоқот» доирасида истиқболдаги режа ва ташаббусларни амалга ошириш белгилаб олинди.

Шунингдек, учрашувда блокчейн технологиясидан жамият ривожи йўлида, хусусан давлат хизматларини кўрсатишда фойдаланиш бўйича халқаро тажрибага эътибор қаратилди.

Ўзбекистондаги ташрифи давомида Марк Рочманнинг Мирзо Улугбек Инноватион Cэнтер Инновациялар маркази ва унга аъзо компанияларга, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига, Тошкент ахборот технологиялари университетига, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетига, Турин политехника университетига, Бухоро муҳандислик ва юқори технологиялар институтига ташриф буюриши режа қилинмоқда.

Маълумот учун: OPENBUCKS компаниясига 2010 йилда асос солинган бўлиб, компания «электрон тижорат» соҳасида инновацион хизматлар учун дастурлар ишлаб чиқаради. Шунингдек, OPENBUCKS компанияси интернет тўловлари учун ҳам махсус тизимлар яратади. Бунда фойдаланувчининг кредит карточкаси унинг интернетдаги саҳифасига уланади ҳамда маҳсулотлар учун тўловларни махсус кодлар орқали амалга ошириш мумкин бўлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться