Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Президентимиз ташаббуси билан Абдураҳмон Жомий асарлари ўзбек тилига ўгирилди
2018-03-09 | Сиёсат
Маълумки, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий замондош бўлган. Халқларимиз ўртасидаги қардошлик алоқалари уларнинг ижодида кучли илҳом манбаи бўлиб хизмат қилган.
Самарқандда ўзбек ва тожик адабиётининг буюк намояндалари бўлган бу икки шоирга ҳайкал ўрнатилган.
Яқинда мамлакатимизда Абдураҳмон Жомийнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, “Муҳаббат махзани” китоби чоп этилди.
Душанбеда бўлиб ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ушбу китобни Имомали Раҳмонга туҳфа қилди. Президентимиз сўзбошиси билан нашр қилинган ушбу китоб Тожикистон раҳбарига катта мамнуният бағишлади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти