Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ғояларни тарғиб этишнинг самарали йўллари

2018-03-09 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 7 март куни Иқтисодиёт вазирлигида вазирлик марказий аппарати раҳбар-ходимлари ва таркибий бўлинмалар ходимлари иштирокида 2018-йил - фаол тадбиркорлик, инновацион ғоя ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”га бағишланган илмий, маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Саидаҳрор Ғуломов қатнашди ва «Ўзбекистонни инновацион (сифатли) ривожлантиришда инвестицияларни самарадорлигини ошириш йўллари» мавзусида маъруза тақдимотини ўтказди.

Маълумки, бугунги тезкор тараққиёт суръати халқаро майдонда авваломбор жаҳон инновацион тараққиётининг энг муҳим йўналиши бўлган инсон капитали учун рақобат тарзида намоён бўлмоқда. Бинобарин, сифатли инсон капитали, яъни миянинг интеллектуал капитали учун давлатлар ўртасида бўладиган рақобатдаги устуворлик, бу - ўша давлатнинг халқаро майдондаги мавқейини ҳам белгилайди.

Шу маънода нотиқ ушбу мавзу юзасидан чуқур, пухта ўйланган ўз фикрларини баён этаркан, у тадбир қатнашчилар эътиборини қуйидаги устувор йўналишларга қаратди. 

Авваломбор, соғлом интеллектуал ривожланган она ва соғлом, ақлли боланинг инновацион ўсишдаги рольи. Бунда: модернизация ва инновация жараёнида инновацион илм-фан, интеллектуал соғлом таълим, ақлли тиббиёт (соғликни яхшилаш, мия қобилиятини ривожлантириш), ақлли оила, ақлли маҳалла, интеллектуал физкултура ва ақлли бизнесни интеграциясини синергетик (тизимли) самарадорлигини аниқлаш ва уларнинг иқтисодиётни реал секторига таъсирини ўрганиш ҳисобланади.

Маълумки, инновацион иқтисодиётдаги инвестициялар самарадорлиги илм-фан ва инновацияларга таянади. Янги билимларни ишлатиб, сифатни яхшилаб, бой бўлишга ўргатади. Инвестицияларни, қобилиятни ривожлантиришга, лаборатория ускуналарига, педагоглар малакасининг сифат ўзгаришига, компютерлаштиришга сарфлайди, чет тилларида ўқитиш, интернетдан фойдаланишни тарғиб қилади. Охир оқибат инсонларда умумий маданият ва маънавиятни юксалтиради.

Мамлакатимизда инновацион иқтисодиётга ўтишнинг заруриятлари қуйидагилардир:

1. Хориждан олиб келинган юқори технологияларни жорий этишда, кўпинча техник имкониятларни самарали ишлата олмаслик. (Афсуски, импорт қилинган компютер ва уяли телефонларни дастурий таъминотининг имкониятларини 20-30% ҳам ишлата олмаймиз).

2. Хориждан олиб келинган технологияларни модернизация қилиш ва ишлатиш соҳаларини кенгайтириб харажатларимизни самарадорлигини ошириш (масалан, темир материалларни пластик материалларга алмаштириш соҳалари кўпайиб бораяпти).

3. Хорижий патент ва лицензия сотиб олиб келиб, модернизация қилиб, экспорт қилиш ёки ўзимизда янги технологияларни ишлаб чиқиш ва экспорт қилиш (автомашинани ҳар кейингисини ишлаб чиқаришга яна шунча темир, резина, пластмасса в.б. табиий ва моддий ресурсларга талаб ошиб боради).

4. Инновацион ғояларни ва интеллектуал маҳсулотларни (АКТ дастурий маҳсулотларига ер, сув ва моддий ресурслар керак эмас) ўзимизда ишлаб чиқариб, уларни патентларини (копияларини) экспорт қилишдан топилган даромадлар ҳисобидан озиқ-овқатни импорт қилиш (табиий, моддий ресурсларимизни ва экологияни кейинги авлодларимизга сақлаб қолиш!).

Бугун фаол тадбикорларимизнинг, афсуски инноваторлик қобилияти паст.

Нотиқнинг фикрича, кейинги 1000 йилликда ЮКСАК МАЪНАВИЯТ инновацион бўлиб, унинг асосий вазифаси: боқимандалик кайфиятини йўқотиб, янги технология ва инновацияларга муҳаббат уйғотиб, ўз оиласидан ташқари бошқаларни ҳам беғараз боқишга (илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, бизнесга ҳомийлик) ва маънавиятини ривожлантиришга ёрдам бера олиш қобилиятига эга бўлишни тақозо этади.

Маълумот ўрнида, ушбу мисолларни келтиришимиз мумкин: Бугун сайёрамиз аҳолисининг 33%дан зиёди (2,5млрд) энг асосий микроэлемент (Ca, J, Mg,..​) ва витаминлар етишмаслигидан (яширинча очарчиликни - минимал истеъмол корзинкада камайтириш) интеллектуал ривожланишига доир камчиликлардан азият чекмоқда. (БМТнинг маълумотлари)

Ушбу муаммоларнинг олдини олишда, чунончи соғлиқни сақлаш борасида иккита модельи бор:

1. Шифокорлар ўзлари инсон соғлигини яхшилайди, лекин аҳоли ўсиши билан шифокорлар ҳам кескин кўпайиши зарур бўлади.

2. Шифокорлар халқни тиббий маданиятини оширишади. Инсонлар ўзлари ўз соғлигини валиология орқали яхшилайди (наслини яхшилайди, насл касалликларга қарши курашади, асаб бузилишларини, яширинча очарчиликларни, сигарет ва алкаголни камайтиради). Оила даромадларини умрни узайишига, мия қобилияти ва хотирасини яхшилашга сарфлайди. Энергия ва сув балансини сақлайди.

Натижада соғлиқни сақлашга харажатлар кескин қисқаради, қайтими, самарадорлиги ошади ва ўртача умр ҳар бир оилада узаяди.

Соғломлаштирадиган ақлли таълим борасида ҳам академигимиз муҳим масалаларга тўхталиб ўтди, чунончи:

1. Асабини бузмасдан ўқитиш (қанд, қон босими ва ёмон холестерин ошиши мия хотирасини, қобилиятини пасайтиради);

2. Олдин боланинг қайси соҳага қобилияти ва қизиқишини аниқлаб, масалан, рассом ё мусиқачи ёки математик ёхуд файласуфликка бўлган қизиқишини аниқлаб, сўнг уни ҳар йили тегишли йўналишда ўстириш омилларини таҳлил қилиб, унга мос таълим касбини врачлар билан таъминлаш;

3. Таълимда хотира ва мантиқни ривожлантирадиган махсус марказ ва кафедралар очиш ва яширин очарчиликни камайтирадиган минимал истеъмол корзинкасини ва сув ичиш нормасини (мияда 90% сув) талабаларга мос ташкил этиш.

Академик Саидаҳрор Ғуломовнинг фикрича, ушбу жаҳон миқёсидаги, айниқса Ўзбекистон миқёсидаги устувор ва долзарб масалаларни бартараф этишда энг асосийси, маънавият ва маданият, озиқ-овқат, экология, ер ва сув, энергия, ахборот ва сифат хафсизлиги саналади.

Тадбир сўнггида вазирлик ходимлари академик олимимизга ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволлар беришди ва тегишли жавобларни олишди. Тадбир қизиқарли, жонли мулоқот тарзида бўлиб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться