Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қорақалпоғистоннинг олтита туманида кичик саноат зоналари ташкил этилади

2018-03-09 | Иқтисодиёт

Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда жума куни Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.

Қарорга асосан Амударё, Хўжайли, Чимбой, Қўнғирот, Беруний ва Тахиатош туманларида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва бўш турган объектлар негизида кичик саноат зоналари ташкил этилади.
 
Кичик саноат зоналари ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларига давлат кўчмас мулки объектлари лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги келишувларни бажариш ҳамда барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 5 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади.
 
Шунингдек, давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг “ноль” ставкаси белгиланади.
 
Кичик саноат зоналарида 2020 йилнинг 1 февралига қадар ер солиғи тўлашдан озод этилади.
 
Мазкур кичик зоналарда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 75 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линиялари очилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться