Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳукуматлар делегациялари ишчи гуруҳларининг Душанбедаги учрашуви

2018-03-08 | Сиёсат

Олий даражадаги Ўзбекистон-Тожикистон учрашуви арафасида 2018 йил 6-8 март кунлари Душанбе шаҳрида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси қўшма мажлисининг 2018 йил 24 февралда Фарғона шаҳрида имзоланган Баённомаси ижроси доирасида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасининг айрим учрасткалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги Шартнома лойиҳасига керакли илова тайёрланди ва расмийлаштирилди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлажак давлат ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилган.

Музокаралар конструктив муҳитда, дўстлик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтди.

Учрашув якунида Баённома имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться