Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Федерал солиқ хизмати делегацияси билан учрашув

2018-03-06 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 6 март куни Давлат солиқ қўмитаси Раиси Б.Парпиев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси Федерал солиқ хизмати раҳбари ўринбосари Алексей Оверчук бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Давлат солиқ қўмитаси Раиси Б.Парпиев Солиқ маъмуриятчилиги соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш, солиқ-бюджет сиёсати ва иқтисодий ҳамкорлик борасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатишга розилик билдирилгани учун Россия Федерацияси Федерал солиқ хизмати раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Учрашувда томонлар ўзаро тажриба алмашиш, икки давлат солиқ маъмурчилиги амалиётида эришган ютуқлари билан ўртоқлашиш ва келгусида соҳани ривожлантириш борасида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, давлат бюджетига тушадиган тушумларни прогнозлаш, солиқ объектларини ҳисобга олиш, маҳаллий бюджетлар мутаносиблигига эришиш, молиявий назорат бўйича самарали механизмларни такомиллаштириш ва бошқа йўналишларда илғор тажриба, технологиялар ва билимларни жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида Россия Федерацияси солиқ органларининг бугунги кундаги ривожланиш даражаси, соҳага ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, электрон хизматлар ва дастурий таъминот воситалари, солиқ тўловчиларга яратилган имкониятлар тўғрисида батафсил ахборот олинди.

Таъкидланганидек, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган бундай ишлар ҳар икки давлат солиқ хизмати органлари томонидан эришилган илғор тажрибалар асосида соҳани ривожлантиришга хизмат қиладиган янги таклифлар ишлаб чиқилиши ҳамда уларни кенг жорий этиш орқали тизимдаги ишларни янада такомиллаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться