Surxondaryoda ochiladigan uchta oliygoh filiali talabalariga qo‘yiladigan talablar ma’lum qilindi
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Toshkent davlat pedagogika universitetining Termiz filiali, Termiz davlat universitetining Denov filiali hamda Toshkent tibbiyot akademiyasining Termiz filialini tashkil etish qarorlari qabul qilindi.
Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиалини ташкил этиш тўғрисидаги қарорга кўра, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиалининг 2017/2018 ўқув йили учун талабалар контингенти Сурхондарё вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) Термиз давлат университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур олий таълим муассасаларига тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан (68,0 баллдан) кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилади.
Термиз давлат университетининг Денов филиалини ташкил этиш тўғрисидаги қарорга мувофиқ, филиалнинг 2017/2018 ўқув йили учун талабалар контингенти Сурхондарё вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) Термиз давлат университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур олий таълим муассасаларига тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан (68,0 баллдан) кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилади.
Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалини ташкил этиш тўғрисидаги қарори билан филиалга 2017/2018 ўқув йили учун бакалавриат дастури бўйича контракт асосида 300 киши қабул қилиниши белгиланди.
Филиални тамомлаган талабаларнинг Сурхондарё вилоятидаги тиббиёт кадрлари танқис бўлган тиббиёт муассасаларида ўн йил ишлаб бериши мажбурийдир.
2017-2018 ўқув йилида Филиалга абитуриентлар қабул қилишни Сурхондарё вилоятида доимий яшайдиган (ўқишга киришда доимий пропискага эга бўлган), 2017 йилда “Даволаш иши” таълим йўналиши бўйича республиканинг олий тиббиёт таълим муассасаларига ҳужжатлар топширган, танловдан ўтмаган ва тўпланган балларнинг изчиллиги қатъий ҳисобга олинган ҳолда кириш тест синовлари натижалари бўйича тўпланиши мумкин бўлган энг кўп балларнинг камида 30 фоизини (68,0 балл) тўплаган шахслардан ташкил этилади.
Сурхондарё вилоятида доимий яшайдиган, ҳозирги пайтда республиканинг олий тиббиёт таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклида таълим олаётган 4-5-босқичлар талабалари ўз хоҳишларига кўра Филиалга давлат гранти бўйича ўқишга қабул қилинадилар. Бунда мазкур шахслар Сурхондарё вилоятининг тиббиёт кадрларига тақчиллик мавжуд бўлган тиббиёт муассасаларида мажбурий тартибда ўн йил ишлаб бериши лозим.