Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейига раҳбар тайинланди

2018-03-07 | Маданият

Ҳукумат қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейига Бахтиёр Вахапович Хасанов директор этиб тайинланди. Бу ҳақда сешанба куни Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" расмий каналида маълум қилинди.

Мурод Файзуллаевич Зикруллаев музей директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, Юсуф Ҳабибуллаевич Ашуров умумий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
 
Эслатиб ўтамиз, мазкур музейининг асосий вазифаси мустабид тузум давридаги қатағон сиёсатининг сабаблари ва фожиали оқибатларини чуқур ўрганиш ҳамда уларни ҳаққоний ёритиш мақсадида музей экзпозициясини ташкил этиш ҳисобланади.

Манба: ЎзА

Поделиться