Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳар ишда камарбастамиз!

2018-03-07 | Жамият

Бугунги кунда юртимиздаги хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини янада ошириш, иззат-икромини жойига қўйиш, уларнинг оғирини енгил қилиш давлатимиз сиёсатининг бош мезони ҳисобланади.

Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қиз­ларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида давлат божхона хизмати органларида ҳам хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди.

Хусусан, йўл харитасига мувофиқ, байрам арафасида Давлат божхона қўмитасининг Хотин-қизлар кенгаши ташаббуси билан тизимда хизмат қилаётган аёллар ўртасида спорт мусобақалари ташкил қилинмоқда. Бундан кўзланган мақсад, аёллар саломатлигини ҳимоя қилиш орқали жамиятимизда соғлом турмуш тарзини юксалтиришга замин яратишдир.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, давлатимиз иқтисодий хавфсизилигини таъминлашга хизмат қилувчи божхона органларида ҳам айни пайтда 600 нафардан ортиқ хотин-қизлар эркаклар билан елкама-елка хизмат қилиб, мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.

Ушбу фидойи хотин-қизларни нафосат, садоқат ва гўзалликка ошно бўлган баҳор айёми билан самимий қутлаймиз. 

 

Нигора ГАНИЕВА,

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг

Давлат божхона қўмитасидаги бошланғич ташкилоти раиси,

божхона хизмати подполковниги

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться