Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самимий қутлов
2018-03-07 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов Беларусь ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами билан муборакбод этди.
Беларусь Республикаси Ички ишлар вазири, полиция генерал-майори Игорь Шуневич номига йўлланган табрик телеграммасида вазирлигимиз раҳбари Ўзбекистон билан турли соҳаларда кўп йиллик самарали ва дўстона ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб келаётган давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фахрийларига илиқ тилаклар билдирди.
Мактубда билдирилишича, Беларусь милицияси ходимлари мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатиб, фуқароларнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, уларни кўринишларидан ҳимоя қилиш борасида масъулиятли хизмат ва жанговар вазифаларини шараф билан адо этиб келишмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги