Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитой Элчиси билан учрашув
2018-03-06 | Сиёсат
2018 йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ТИВда Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жианг Ян билан учрашди.
Суҳбат чоғида 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференция нуқтайи назаридан икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги