Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ФВВ 22 ёшда

2018-03-06 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маданият саройида 4 март — Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ташкил топганига 22 йил тўлиши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.

Унда Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари — Штаб бошлиғи полковник К.Арипов, вазирлик ходимлари ва фахрийлари, ФВВ ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, «Давсувхўжаликназорат» инпекцияси ҳамда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ходимлари, қуткарувчилик йўналиши бўйича таҳсил олаётган коллеж ўқувчилари, шунингдек, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент кимё-технология институтининг «Ҳаётий фаолият хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича таълим олаётган талаба ёшлар иштирок этишди.

Тантананинг расмий қисмида полковник К.Арипов сўзга чиқиб, вазирлик тарихи ва ўтган даврларда олиб борган фаолияти хусусида сўз юритди. Ўтган вақт мобайнида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган Президент ва Ҳукумат ҳужжатлари, вазирлик қарорлари, уларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталди. «Мақсад битта. У ҳам бўлса, мамлакатимиз аҳолиси ва ҳудудларини табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ва бу соҳада малакали мутахассисларни тайёрлашдир. Ушбу вазифалар зиммамизга улкан масъулият юклайди ва ўз навбатида, ислоҳот ҳамда янгиланишлар жараёнида янада фаол бўлишни талаб этади» — деди К.Арипов. У шу жумладан, вазирлик тизимида фаолият юритаётган бир қатор ходимларнинг юксак давлат мукофотларига сазовор бўлганларини таъкидлаб ўтди. Уларнинг орасида «Дўстлик» орденини олган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази Қашқадарё вилояти гидрометеорология бошқармаси бошлиғи Дорошенко Светлана Михайловна ҳам бор.

Шундан сўнг вазирликнинг 22 йиллиги муносабати билан вазирлик ҳарбий хизматчиларини ва хизматчиларини рағбатлантириш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғига биноан бир гуруҳ ходимлар кўкрак нишонлари, Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар, бир қатор ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонлар топширилди

Тантанали тадбирнинг бадиий қисмида ҳарбий хонандалар ва халқимизнинг суюкли санъаткорлари маросим иштирокчилари эътиборига дилрабо куй қўшиқлар ва жозибадор рақслар ҳавола этдилар.

Манба: Гидрометеорология хизмати маркази

Поделиться