Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Германия Элчиси билан учрашув
2018-03-06 | Сиёсат
2018 йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ТИВда Германия Федератив Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гунтер Оверфелд билан учрашди.
Учрашувда 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференциянинг кун тартибига киритиладиган масалалар томонлар диққат марказида бўлди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги