Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказининг ахборот хабарномаси
2018-03-06 | Жамият
Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг маълумотига кўра, 2018 йил 5 март куни соат 10:50 да Қозоғистон Республикаси Актюбе вилояти Олке қишлоғи ҳудудидан ўтувчи "Самара-Чимкент" автомобиль йўлининг 778 км.да Тошкент – Санкт-Петербург йўналишида ҳаракатланаётган давлат рақами D 432 ADA 04 "КАМАЗ" юк автомобили билан давлат рақами 505 198 RUS «Опел-Астра» енгил автомашинасининг тўқнашуви натижасида 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳалок бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар Комитети билан олиб борилган ҳамкорликдаги тадбирлар натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахси аниқланди. Ҳалок бўлган фуқаролар ҳақида маълумот:
Ҳалок бўлган фуқароларнинг жасади Актобе шаҳар моргида сақланмоқда.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар Комитети билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш ва яқин қариндошларини хабардор қилиш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.
Содир бўлган ҳодиса юзасидан Сизни қизиқтирган маълумотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида фаолият кўрсатаётган (+99871) 147-10-50 "Тезкор рақами"га мурожаат қилишингиз мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги