Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Термиз Давлат Университетида навбатдаги учрашув ўтказилди

2018-03-06 | Жамият

Термиз давлат университетида вилоят ҳокими ва вилоят прокурори иштирокида махсус сиртқи ва касбий қайта тайёрлаш курсларида дарс берадиган профессор-ўқитувчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш жадвали доирасида учрашув ташкил этилди. Учрашувда Термиз давлат университети ректорати ва профессор-ўқитувчилари, ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари, мактабгача таълим бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари ходимлари, мактабгача таълим йўналиши бўйича касбий қайта тайёрлов таълими тингловчилари ва махсус сиртқи бўлим талабалари ҳамда оммавий воситалари ходимларидан иборат 450 нафар иштирокчилар қатнашишди. Учрашувда вилоят ҳокими ҳукуматимиз томонидан ёшларнинг замон талаблари асосида таълим-тарбия олишида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётганлиги, баркамол авлодни ҳам маънан, ҳам жисмонан ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялашда таълим муассасаларининг, хусусан мактабгача таълим муассасалари ўрни катта эканлиги, бу борада воҳамизда ибратли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб, ижобий ишлар билан бир қаторда таълим сифатини яхшилаш борасида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Сифатли таълимга эришиш йўлида навбатдаги вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, учрашувда вилоят прокурори томонидан таъмагирлик ва унинг оқибатлари, жамият ривожланишидаги салбий жиҳатлари танқид қилиниб, огоҳ бўлиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Учрашувда ўртага ташланган фикр ва таклифлардан тегишли хулоса чиқарилди.

Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться